Қирғизистонликларни Россия армиясига ёллашда айбланган “Рус уйи” ходимаси ҳибсхонадан озод қилинди
Олам
−
28 Апрель
5785Бишкекнинг Первомай туман суди қирғизистонликларни Россия армиясига ёллаш иши бўйича айбланувчиларга нисбатан эҳтиёт чорасини юмшатди. Бу ҳақда бугун, 28 апрель куни суд вакилига таяниб, ТАСС ахборот агентлиги хабар берди.
“Бу иш бўйича барча айбланувчилар Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев ва Россиянинг республикадаги элчиси Сергей Вакунов ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан сўнг уй қамоғига озод қилинади. Тергов айбланувчига нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришга қарор қилди”, дейди Қирғизистон хавфсизлик кучларидаги ТАСС манбаси.
“Озодлик” радиоси хабарига кўра, жиноят иши бўйича ҳибсга олинган икки киши – Ўшдаги “Рус уйи” ходими Наталья Секерина ва исми-шарифи тўлиқ маълум бўлмаган С.В.Т.га нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилган.
“Суд шу тариқа Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси терговчисининг илтимосномасини қаноатлантирди”, деб ёзади “Озодлик” радиоси.
Унга кўра, яна икки айбланувчи – Ўш ҳокимлиги матбуот хизмати ходими Сергей Лапушкин ва ўзини “сиёсатшунос” ва “африкашунос” деб атайдиган россиялик Виктор Василев ҳамон ҳибсда. Уларнинг адвокатлари эҳтиёт чорасини ўзгартириш тўғрисида илтимоснома киритмаган.
LiveБарчаси