Қирғизистондаги намойишларда қарийб 700 киши жароҳатланди, бир киши қурбон бўлди

Олам

image

Бугун, 6 октябрь куни соат 15:00 ҳолатига кўра, Бишкекдаги тартибсизликларда жабрланганлардан жами 686 киши тиббиёт муассасаларига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда. 

Унга кўра, 521 нафар жабрланганлар бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин амбулатор даволанишга юборилган. Турли жароҳатлар билан келган 164 жабрланувчи шифохонага ётқизилган, улардан 7 нафари реанимацияда. 2001 йилда туғилган йигит эса вафот этган. 

Бишкек Травматология ва Ортопедия илмий-тадқиқот маркази жами 313 жабрланувчини қабул қилган, уларнинг 75 нафари шифохонага ётқизилган. Улардан 3 нафар жонлантириш бўлимида қолмоқда . 

Миллий госпиталга 215 киши мурожаат қилган бўлиб, улардан 58 нафари шифохонага ётқизилди киши реанимация бўлимига жойлаштирилган. 

1-сонли шаҳар клиник шифохонаси 30 нафар ярадорни қабул қилди, улардан етти нафари шифохонага ётқизилди. 

113 киши Чуй вилоят шифохонасига ётқизилган, шулардан 102 нафари амбулатор даволанишга юборилган, 11 киши шифохона олиб қолинган. 

15 нафар бемор Миллий жарроҳлик марказига мурожаат қилган. Улардан икки нафари амбулатор шароитда даволанишига рухсат берилган, 13 нафари шифохонага ётқизилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 октябрь куни Қирғизистонда навбатдаги парламент сайловлари бўлиб ўтди. Сайловнинг дастлабки натижасидан норози партиялар тарафдорлари Бишкекда норозилик намойишини бошлади. Кейинроқ намойиш тартибсизликка айланиб кетди. 

Намойишчилар аввало мамлакат парламенти биноси – Оқ уйни эгаллади. Бу бинода Президент Администрацияси ҳам жойлашган. 6 октябрь эрталаб Ҳукумат биноси ҳам намойишчилар қўлига ўтгани маълум бўлди.

Бундан ташқари, акция иштирокчилари Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносига бостириб кириб, у ерда сақланаётган собиқ Президент Алмазбек Атамбоевни озод қилди. Шунингдек, сиёсий маҳбуслардан собиқ Бош вазир Сапар Исаков ҳам қамоқдан чиқарилди. Озод қилинганлар орасида Бишкек шаҳрининг собиқ мэри Албек Ибраимов ҳам бор


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистондаги вазият

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг