Ўзбекистоннинг яқин қўшнисида ҳам метапневмовирус аниқланди

Олам

image

2024 йил охирида Қирғизистонда метапневмовирус инфекцияси билан касалланишнинг икки ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш органларига таяниб, “24.kg” хабар берди.

Қайд этилишича, Қирғизистонда 2024 йилнинг октябрь-декабрь ойларида (40-52-ҳафталар) 1 144 та бемордан таҳлиллар олинган ва уларнинг натижалари қуйидагича: ринновирус – 210 ҳолат, респиратор-синтициал вирус – 259 ҳолат, аденовирус – 105 ҳолат, бокавирус – 79 ҳолат, парагрипп (И, II, III, IV турлари) – 98 ҳолат ва метапневмовирус – 2 ҳолат.

“Одам метапневмовируси (Human metapneumovirus, hMPV) Pneumoviridae оиласига мансуб RNK таркибли вирус ҳисобланади. У инсонларда, айниқса, болаларда ўткир респиратор вирусли инфекцияларни келтириб чиқаради. Метапневмовирус инфекцияси (MPVI) қўзғатувчиси, “одам метапневмовируси” деб номланган ушбу вирус 2001 йилда нафас йўллари касалликлари билан оғриган болаларнинг қонида олиб борилган тадқиқотларда аниқланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мазкур вирус бўйича расмий маълумот берган эди. Унга кўра, Ўзбекистонда ҳам айни вақтда ўткир респиратор инфекцияларнинг мавсумий кўтарилиши кузатилмоқда. Республикада уларнинг лаборатория текширувлари мунтазам амалга ошириб келинмоқда ва ана шундай текширувларнинг 39,9 фоизида грипп вируси, 32,2 фоизида риновирус, 30,6 фоизида респиратор-синцитиал вирус ва 1,2 фоизида метапневмовирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон метапневмовирус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг