Қирғизистон Президенти Самарқандга келди
Олам
−
14 Сентябрь 2022
7061Бугун, 14 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Самарқандга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Сўнг олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Бугун Президент Садир Жапаров Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023