Қирғизистон Президенти Самарқандга келди

World

image

Бугун, 14 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида иштирок этиш учун Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров Самарқандга келди. 

Самарқанд халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг олий мартабали меҳмон Ҳазрати Хизр мажмуасида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрига гул қўйиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Бугун Президент Садир Жапаров Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади.  

Эслатиб ўтамиз, бугун Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди. 


Rate Count

216

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends