Қирғизистон чегарасида яна қуролли можаро юз берди

Жамият

image
Тожикистон чегарадаги муаммони ҳал қилишга йўл қўймаяпти – Қирғизистон Давлат чегара хизмати north_east

Тожикистон чегарадаги муаммони ҳал қилишга йўл қўймаяпти – Қирғизистон Давлат чегара хизмати

Бугун, 2 июнь куни Қирғизистон Чегара хизмати қирғиз-тожик чегарасида ўқотар қурол қўлланган янги тўқнашув юз берганини маълум қилди.

Қирғиз чегарачиларининг маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг Боткен вилояти Эки-Тош аҳоли пунктида бугун, 2 июнь куни кечаси, тахминан соат 1:20 да Тожикистон томондан номаълум шахслар Ош-Исфана йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1982 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси Б.Б.нинг автомобилига қарата ов қуролидан бир неча марта ўқ узган.

Эркак жароҳатланган. Ҳозир воқеа жойида милиция ходимлар иш олиб боряпти. Улар тергов ҳаракатлари олиб боради. Улар ҳодиса жойи ва ўққа тутилган автомобилни кўздан кечиряпти. Чегарадаги умумий вазият барқарор.

Тожикистон томони ҳозирча вазиятга изоҳ бермаган.

Қайд этиш керакки, бу сўнгги ой давомида Қирғиз-тожик чегарасида юз бераётган тўртинчи қуролли можаро.

Икки давлат чегара хизматлари бир-бирини можаро келтириб чиқариш ва бошқа томонга қарата ўқ узишда айблаб келади.

Тожикистон ва Қирғизистоннинг умумий чегараси 970 кмга тенг. Шундан 519 километри келишилган бўлиб, қолган қисми можароли ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара ҳудудидаги аҳоли ўртасида Чашма булоғининг сувидан фойдаланиш устида можаро келиб чиқди. Икки ўртадаги жанжалда Ўзбекистондан 187 киши яраланган, Қирғизистондан 25 киши жабрланган. Бир нечта уйга ўт қўйиб юборилган.

Юз берган тўқнашув бўйича Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов учрашув ўтказиб, тергов ҳаракатини биргаликда олиб боришга келишиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Қирғизистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

1436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг