Ўзбек-қирғиз чегарасидаги тўқнашувда жабрланганлар сони ортди
Олам
−
01 Июнь 2020
17832Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегара ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида юз берган можаро натижасида Қирғизистон томондан 15 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳозирга келиб, тўқнашувда жароҳат олиб, шифохонага мурожаат қилганлар сони 25 нафарга етди. Улар Айдаркен шаҳридаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Ҳозирда тўрт киши тан жароҳатлари билан стационар даволанишда. Икки нафари жарроҳлик амалиётидан кейин реанимацияга ётқизилган. уларннг аҳволи “оғир” деб баҳоланяпти. Яна икки нафарининг аҳволи ўртача оғирликда.
21 нафар жабрланувчи биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин уйига кетган.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Қирғизистоннинг Чечма ва Ўзбекистоннинг Чашма қишлоғи аҳоли ўртасида можаро юз берди. Томонлар бир бирларини тошбўрон қилиб, уйларга ўт қўйиб юборди. Кейинроқ можаро сувдан фойдаланиш устида келиб чиққани маълум бўлди.
Яқин вақтларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Бош вазириниг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов билан учрашиши кутиляпти. Икки давлат ҳуқуқ тартибот идоралари эса вазият издан чиқмаслиги учун чегара ҳудудини биргаликда патруль қилишга келишиб олди.
LiveБарчаси