Абдулла Арипов чегарадаги муаммо бўйича Кубатбек Боронов билан учрашади
Жамият
−
01 Июнь 2020
9983Қирғизистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Кубатбек Боронов Боткен вилоятига келди. Бу ҳақда ҳукумат аппаратининг ахборот бўлими маълум қилди, дея хабар берди “kaktus media”.
Аниқлик киритилишича, Боронов Боткен вилоятининг Қадамжой туманига келган. Шу ерда у Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан учрашади ва кеча икки давлат чегара ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида юз берган тўқнашувни муҳокама қилади.
Боронов, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан тезкор йиғилиш ўтказади.
Қайд этилишича, ҳозирда чегарада вазият барқарорлашган. Ҳокимият хавфсизлик чораларини кучайтирган. Тегишли идоралар вазиятга ойдинлик киритиш устида маҳаллий аҳоли билан биргаликда иш олиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, 31 май куни Қирғизистоннинг Чечма ва Ўзбекистоннинг Чашма қишлоғи аҳоли ўртасида можаро юз берди. Томонлар бир бирларини тошбўрон қилиб,уйларга ўт қўйиб юборди. Можаро сувдан фойдаланиш устида келиб чиққани маълум бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь