Қирғизистон ва Ўзбекистон келишиб олди
Жамият
−
01 Июнь 2020
17520Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳаллий ҳокимиятлари ўртасида Баткен вилоятининг Қадамжой туманидаги Чечме қишлоғи ва Сўх вилоятининг Чашма қишлоғи аҳолиси ўртасидаги можарони ҳал қилиш юзасидан олиб борилган музокаралар якунланди. Натижада икки мамлакат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ҳудудни биргаликда патруль қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукумати аппарати ахборот таъминоти бўлими хабар қилди.
"Ҳодиса рўй берганидан бери Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирди ва жойларда зиддиятни камайтириш ва можаронинг авж олишига йўл қўймаслик учун умумий ҳаракатларни амалга оширди ва маҳаллий ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига тегишли кўрсатмалар берилди. Томонлар музокараларни бугун, 1 июнь куни давом эттирадилар", дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, ушбу қишлоқларнинг аҳолиси ўртасида жамоат тартибини сақлаш ва чегаралараро ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни кучайтиришга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий аҳоли можаро жойини тарк этган.
"Вазият нисбатан барқарорлашди", дейди ҳукумат вакили.
Аввалроқ, ушбу можарога нима сабаб бўлгани ҳақида ёзган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь