Тожикистон чегарадаги муаммони ҳал қилишга йўл қўймаяпти – Қирғизистон Давлат чегара хизмати
Олам
−
25 Май 2020
9179Аввалроқ, қирғиз-тожик чегарачилари ўртасида яна отишма бўлгани хақида хабар берилган эди. Қирғизистон Давлат чегара хизмати Тожикистон томонидан қирғиз-тожик давлат чегарасида вазиятни беқарорлаштиришга уринишларига йўл қўймаётганини маълум қилди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати баёнотида қуйидагилар келтириб ўтилган:
“Тожикистон Республикаси ҳарбий хизматчиларининг хатти-ҳаракатларига кўра, Қирғизистон чегарачилари томон биринчи бўлиб ўқ отиш натижасида келиб чиққан сунъий беқарорлашув фақат тожик томон учун фойдалидир. Тожик чегарачилари томонидан яқинда давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият доимий равишда кескинлашиб боргишига вазият яратиб берилган.
2020 йил 23 майдан бошлаб Тожикистон Республикасининг Ворух анклави аҳолиси Қирғизистонда – Боткен вилоятининг Мўйноқ туманида қорамол боқиш учун доимий равишда чегарани бузишган. Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизматчилари икки кун давомида Қирғизистон ҳудудида ноқонуний равишда ҳаракат қилаётган ўз фуқароларини кузатдилар ва Ворух анклавининг аҳолисига қарши ҳеч қандай чора кўрмадилар.
Натижада Тожикистон ҳарбий хизматчилари қирғиз томонининг қонуний талабларига қарши равишда қирғиз чегарачиларига қарата ўқ уздилар.
Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати ушбу ҳодиса юзасидан Тожикистон чегара қўшинлари миллий хавфсизлик қўмитаси ОАВ томонидан чоп этилган шарҳни қабул қилди.
Тожикистон томони бу каби дағал гаплар қирғин-тожик давлат чегарасида низоларни кучайтириш учун турли бузғунчи кучларни қўзғатаётганини тушуниши керак.
Қирғизистон Давлат чегара хизмати тожикистонлик ҳамкасбларини қўшма чегарада юзага келадиган муаммоли масалаларни халқаро ҳуқуқ ва икки томонлама келишувларга мувофиқ музокаралар столида фақат яхши қўшничилик руҳида ҳал қилишга чақирмоқда“, дейилади баёнотда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь