Кэмерон Тожикистонга келди
Олам
−
22 Апрель
7865Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон бугун, 22 апрель куни Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Дэвид Кэмеронни Душанбе халқаро аэропортида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Исматулло Насредин ва бошқа расмий шахслар кутиб олган.
Ташриф доирасида Кэмерон Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон томонидан қабул қилинади, шунингдек, Ташқи ишлар вазири билан ҳам учрашади.
“Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, минтақавий масалаларни муҳокама қилади” , дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 18-19 апрель кунлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга сафар қилганди.
Мадина Отабоева
LiveБарчаси