Қайси мамлакатда пул ювиш устидан қатъий назорат ўрнатилмаган?

Олам

image

Европа Комиссияси пул ювиш устидан етарлича қатъий назорат ўрнатилмаган давлатлар рўйхатини янгилади. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг сайтида чоп этилган пресс-релизда маълум қилинди.

“Гибралтар, Конго Демократик Республикаси, Мозамбик, Бирлашган Араб Амирликлари ва Танзания 16 март куни юқори хавфли юрисдикциялар рўйхатига киритилди. Бу давлатлар жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши етарлича курашмаяпти ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашда жиддий камчиликларга эга”, дейилади Европа Комиссияси баёнотида.  

Шунингдек, Афғонистон, Барбадос, Буркина-Фасо, Ванутату, Яман, Кайман ороллари, Камбоджа, Шимолий Корея, Гаити, Эрон, Иордания, Мали, Марокаш, Мьянма, Панама, Сенегал, Сурия, Тринидад ва Тобаго, Уганда, Филиппин, Жанубий Судан ва Ямайкада ҳам пул ювиш устидан етарлича назорат ўрнатилмагани қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Комиссияси пул ювиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made