Қатарлик футболчи ҳам Ғазода мактаб ва спортзаллар қурилишига ёрдам бермоқчи

Спорт

image

Қатар терма жамоасининг энг кўп ўйинида иштирок этган футболчиси Ҳасан Ал Ҳайдос 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олганидан сўнг Ғазода мактаб ва спортзаллар қурилишини молиялаштиришга ваъда берди. Бу ҳақда “The Peninsula” нашри хабар берди.

Қатар кетма-кет иккинчи марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади. 34 ёшли ҳужумчи Ал Ҳайдос 2024 йилда халқаро фаолиятини якунлашини эълон қилган бўлса-да, бу йил терма жамоага қайтди. Қатар терма жамоаси 14 октябрь куни Доҳада Бирлашган Араб Амирликлари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, А гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, Шимолий Америкадаги Жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри йўлланмани таъминлади.

Ал Ҳайдос баёнотида футбол ютуғини кенгроқ гуманитар ташвишлар билан боғлаб, Ғазода яқинда эришилган сулҳ битими ва 13 октябрь куни Мисрнинг Шарм-ал-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган тинчлик саммитига ишора қилди. 

“Байрам кунларида бизнинг масъулиятимиз дунё бўйлаб биродарларимизнинг азоб-уқубатларини эслаб, муваффақиятимизни хайр-эҳсон учун ишлатишдир. Худо хоҳласа, Ғазони қайта қуриш доирасида мактаб ва спортзал қурилишига ўз ҳиссамни қўшаман.  Таълим ва спорт ҳаётга яна бир бор йўл очади”, дейди Ал Ҳайдос.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA президенти Жани Инфантино Ғазода вайрон бўлган футбол иншоотларини қайта тиклашда ёрдам беришини айтиб ўтган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Қатар спорт зал Ғазо ёрдам Ҳасан Ал Ҳайдос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг