Қашқадарёлик ўқувчи синфдошининг онасини “ухлатди”
3-саҳифа
−
12 Январь 2023
10846Қашқадарё вилоятида 10 синф ўқувчиси синфдошининг онасини банк картасидаги пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда Киберхавсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаронинг банк картасидан жами 6 млн 663 минг сўм миқдордаги пул номаълум шахс томонидан ечиб олинган. Бу бўйича фуқаро Киберхавсизлик марказига пулларни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 10-синф мактаб ўқувчиси эканлиги аниқланган. Гумонланувчи жабрланувчи аёлнинг қизи билан синфдош эканлиги маълум бўлган. Аниқланишича, у синфдош қизнинг телефон рақамларига уланган банк картаси маълумотларини ундан яширинча ўзининг мобил телефонига ўтказиб, пулларни ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Эслатиб ўтамиз, Навоийда фуқаронинг банк картасидаги пулларини ноқонуний ўзлаштирган шахс аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.
Озода Чориева