Қашқадарёлик ўқувчи синфдошининг онасини “ухлатди”

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида 10 синф ўқувчиси синфдошининг онасини банк картасидаги пулларини ўзлаштирди. Бу ҳақда Киберхавсизлик маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Яккабоғ туманида яшовчи фуқаронинг банк картасидан жами 6 млн 663 минг сўм миқдордаги пул номаълум шахс томонидан ечиб олинган. Бу бўйича фуқаро Киберхавсизлик марказига пулларни қайтаришда ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи 10-синф мактаб ўқувчиси эканлиги аниқланган. Гумонланувчи жабрланувчи аёлнинг қизи билан синфдош эканлиги маълум бўлган. Аниқланишича, у синфдош қизнинг телефон рақамларига уланган банк картаси маълумотларини ундан яширинча ўзининг мобил телефонига ўтказиб, пулларни ўзлаштирган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Эслатиб ўтамиз, Навоийда фуқаронинг банк картасидаги пулларини ноқонуний ўзлаштирган шахс аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қашқадарё “ухлатди”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг