Қашқадарёдаги “заправка”га ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
16 Июль 12100 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган газ қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 16 июль соат 14:40 да туманнинг “Олтиндала” МФЙда жойлашган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида бошқармага хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига 14:45 да етиб бориб, ёнғин соат 15:00 да ўраб олинган ва ҳозирда уни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, вазият тўлиқ вилоят ФВБ томонидан назоратга олинган.
Ҳозирча ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар тўғрисида маълумот берилмаган. Қолаверса, воқеа нимадан келиб чиққани ҳам очиқланмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода шохобчадан чиққан кучли қора тутун осмонга тарқалаётганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган ишлаб чиқариш цехларининг бирида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси