Қашқадарёдаги ЙТҲда Nexia иккига бўлиниб кетди. Қурбон бор
3-саҳифа
−
20 Октябрь
9048Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида Nexia машинаси Gentra билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса жорий йилнинг 14 октябрь куни соат 18:20 ларда содир бўлган.
4Р-89 “Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРЭС” автомобиль йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган Nexia машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Gentra’нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Оқибатда Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирда Nexia машинаси иккига бўлиниб кетгани ва унинг орқа қисми бутунлай парчаланиб кетганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлганди. Ҳодиса Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган. 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Toyota Prado автомашинаси белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 28 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.