Қамчиқ довонида ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
14 Октябрь
4395Қамчиқ довонида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 11 октябрь куни соат 05:45 да Наманган вилояти Поп тумани А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довони ҳудудида содир бўлган. 38 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Toyota Prado автомашинаси белгиланмаган жойда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Оқибатда 28 ёшли пиёда оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Spark ва Matiz автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Оқибатда Spark ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, машина ичида бўлган 2 нафар йўловчига ҳамда Маtiz ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.