Қашқадарёдаги ЙТҲда Labo ҳайдовчиси ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
20 Июль 2024 6519 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида Labo ва Nexia-3 машиналари ўзаро тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 10 июль куни содир бўлган. Labo ҳайдовчиси ён кўчадан чиққан Lacetti’га урилишдан қочиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўл ўртасидаги бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, қарама-қарши томондан келаётган машина билан тўқнашган.
Оғир тан жароҳатлари олган Labo ҳайдовчиси шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
“Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 24 ёшли Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни уриб юборганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь