Тошкентда Spark пиёдани уриб юборди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Spark пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган аёлни уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа кеча, 19 июль куни соат 20:30 ларда Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчаси 1-уй қаршисида содир бўлган. 2004 йилда туғилган (эркак) Д.Р. Spark русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда, 1960 йилда туғилган (аёл) Г.Ш.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўт ўчириш учун кетаётган ёнғин-қутқарув махсус транспорт воситаси ЙТҲга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Spark пиёда вафот этган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made