Тошкентда ўт ўчириш машинаси ЙТҲга учради
3-саҳифа
−
12 Июль
4286Кеча, 11 июль куни Тошкент шаҳрида ўт ўчириш учун кетаётган ёнғин-қутқарув махсус транспорт воситаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувида бўлган, Олмазор тумани Муҳокама кўчасидаги 14-шахсий уйда ёнғин содир бўлаётганлиги юзасидан келиб тушган хабарга кўра, чақириққа асосан хабардаги манзил томон ҳаракатланиб кетаётган ISUZU русумли ёнғин-қутқарув махсус транспорт воситаси ҳамда 2001 йилда туғилган С.Ф. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 11 июль куни Тошкент шаҳрида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 5,7 минг хонадон газсиз қолганди.
LiveБарчаси