Қашқадарёда ўқувчи ўқитувчига қўл кўтарди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани тасвирланган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, 2025 йил 8 февраль куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида жойлашган умумтаълим мактабида 8-синф ўқувчилари инглиз тили фани дарси вақтида ўқувчилар Б.Н. ва Э.С. ўзаро тортишиб турли сўзлар билан бир-бирини ҳақорат қилган. Ўқитувчи Э.Ф. дарсдан чиқиб кетишини айтган, бироқ ўқувчи ўқитувчининг талабига бўйсунмасдан унга нисбатан ноўрин сўзлар ишлатган.

“Мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш олиб борилди ҳамда педагог ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, мактаб тартиб-қоидаларини бузган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик)га кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ўқувчининг бошига урган ўқитувчи жазоланганди. Ўқитувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 33-моддаси (Енгилроқ маъмурий жазо чорасининг қўлланилиши) қўлланилиб, жарима жазоси белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Қашқадарё ўқтувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг