Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди
3-саҳифа
−
08 Ноябрь
6649Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қабул қилган антибиотик уколдан сўнг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов билан боғланди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Шаҳрисабз тумани “Хонтепа” МФЙда яшаган, 1996 йилда туғилган Б.Н. исмли аёл хусусий поликлиникага томоғининг шишиб кетгани (ангина) бўйича мурожаат қилган.
Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглагани сабабли унинг томоқ қисмидан “Цефтриаксон” ва “Дексаметазон” дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб, ҳодиса жойида вафот этган.
Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси