Қашқадарёда йўл ҳаракати қоидаларини 105 марта бузган Gentra хатланди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида 105 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва маъмурий жарималарни тўламаган шахснинг Gentra машинаси хатловга олинди. Бу ҳақда вилоят Мажбурий ижро бюроси бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Қарши шаҳрида яшовчи шахс йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ва маъмурий жарималарни ўз вақтида тўламагани учун унинг Gentra машинасига қидирув эълон қилинган. Кеча, 19 июль куни МИБ ходимлари қарздорнинг яшаш хонадонига мажбурий ижро ҳаракатларини олиб бориш учун борган ва бунга жавобан қарздор ва унинг яқин қариндошлари уйда бўла туриб дарвозани очмаган. Ижро ҳаракатларига қаршилик кўрсатган.

Салкам беш соат давом этган ижро ҳаракатлари натижасида тегишли ташкилотлар иштирокида қоидаларни бузган Gentra қарздорнинг уйида экани аниқланган ва хатланган.

“Қарздорга маъмурий жарималарни тўлаш учун 10 кун муҳлат берилган. Қарзлар тўланмаса машина аукционга чиқарилиши ҳақида огоҳлантирилган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюроси ходимлари жарималарни ўз вақтида тўламаган қарздорнинг Tesla'сини ва жами 462 млн сўмлик жарималар ва алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг Kia K5 русумли автотранспорт воситасини хатлаганди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё йўл ҳаракати қоидалари Gentra

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made