Жарималар ва алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг Kia'си хатланди
3-саҳифа
−
08 Июнь
6963Тошкентда жами 462 млн сўмлик жарималар ва алиментдан қарзини тўламаган фуқаронинг Kia K5 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Мажбурий ижро бюросининг Олмазор туман бўлими иш юритувига қарздор Ж.Т. дан қарз ундириш билан боғлиқ бўлган 462 млн 235 минг 687 сўмлик ижро жами 210 та ҳужжатлар келиб тушган.
Ушбу ҳужжатларнинг 208 таси 91 млн 969 млн. сўмлик Тошкент шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг қарорларига асосан келиб тушган маъмурий жарималарни ташкил қилса, 1 таси Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 359 млн 340 минг сўмлик қарздорликни ундириш ҳақидаги ҳужжат ҳамда 1 таси 1 нафар вояга етмаган фарзандларига алимент ундириш билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлар ҳисобланади.
Мазкур ижро ҳужжатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритилиб, қарздорга ихтиёрий равида тўлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Мазкур қарздорликларни қарздор Ж.Т. томонидан ихтиёрий равишда тўланмаганлиги сабабли, бўлим давлат ижрочисининг олиб борган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган Kia K5 русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюроси ходимлари жарималарни ўз вақтида тўламаган қарздорнинг Tesla'сини хатлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь