Тошкентда 200 га яқин қоидабузарлик содир этган фуқаронинг Tesla'си хатланди
3-саҳифа
−
06 Июнь
7363Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюроси ходимлари жарималарни ўз вақтида тўламаган қарздорнинг Tesla'сини хатлади. Бу ҳақда МИБ матбуот хизмати QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.
Айтилишича, Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувида ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан қарздор Ф.Ш.дан 186 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 116 млн сўмдан ортиқ миқдордаги маъмурий жарима ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд. Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Шайхонтоҳур туман бўлими иш юритувига 2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб ҳозирги кунга қадар жами 186 та ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлса-да, қарздор томонидан ихтиёрий равишда бартараф қилинмаган.
Қарздорликлар бартараф қилинмагач, Бюро томонидан 18 май куни қарздорга тегишли Tesla Model 3 русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган. Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қидирувда бўлган Tesla қарздорнинг хонадонидан топилиб, қарздор фуқарога автотранспорт воситасини хатлаб, вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилиши билдирилган.
Шунда қарздор аввал фаол қаршилик кўрсатиб, давлат ижрочисининг қонуний талабига бўйсунмаган бўлса, кейинчалик масъул ходимлар томонидан ҳолатнинг ҳуқуқий оқибати тушунтирилганидан сўнг қарздор томонидан Tesla ихтиёрий равишда топширилган.
Ҳозирги кунда, автотранспорт воситасини реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси