Қашқадарёда ЙПХ ходимлари фуқароларни калтаклагани айтилди. ИИВ ҳолатга муносабат билдирди
Жамият
−
17 Январь 2021 15096 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Чироқчи ва Миришкор туманларида фуқаролар ЙПХ ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ички ишлар вазирлиги мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, ҳолат бўйича Ички ишлар вазирлиги Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қашқадарё вилояти бўйича бўлими томонидан текширув олиб борилмоқда.
Текширув якунларига кўра, томонлар хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, тегишли чора кўрилади ва қўшимча ахборот эълон қилинади.
“Ижтимоий тармоқларнинг фаолларидан текширув якуни бўйича расмий маълумот берилгунга қадар ноўрин миш-мишларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дея мурожаат қилган вазирлик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь