Қашқадарёда ўрмон қўриқчисининг ўзи 17 туп арчага шикаст етказди

Жамият

image

Қашқадарёда ўрмон қўриқчиси 6 туп арчани таг қисмидан, 11 тасини эса ён шохларини кесиб ташлади. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси Деҳқонобод туман инспекцияси ходимлари томонидан навбатдаги экологик назорат рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги “Кон” ўрмон бўлимининг Сувлисой массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсиб турган 6 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташлангани аниқланган.

Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчиси Р.Ж.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3,3 миллион сўм жарима қўлланган.

Аммо табиатга етказилган зарарнинг умумий миқдори 18 миллион 84 минг сўмга тенг. Шу сабаб зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалигига ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, 11 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида ўтаётган видеоселекторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ишларини ўз ҳолига ташлаб қўйган раҳбарларни танқид қилган эди. Шунингдек, давлат раҳбари депутатлар томонидан тақдим қилинган дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жарима миқдорини оширишни кўзда тутувчи қоннуни рад этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё арча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made