Қашқадарёда Nexia’га урилган Damas ёниб кетди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Damas автомашинаси Nexia билан тўқнашиб, ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Келтирилишича, воқеа бугун, 12 июнь куни соат тахминан 07:00 лар чамасида Шаҳрисабз ҳудудидан ўтувчи “Шаҳрисабз-Китоб” автомобиль йўлида юз берган. Ҳайдовчи Х.Х. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситаси Сагдий кўчаси чорраҳасидан қайрилиб олаётган вақтда қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Й.Ғ. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомашинага урилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида Damas русумли транспорт воситасининг электр симларида қисқа туташув бўлиб транспорт воситасида ёнғин келиб чиққан. Автомобиль йўловчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг