Қашқадарёда қум-шағал ўғрилари ушланди
3-саҳифа
−
17 Февраль
8012Қашқадарё вилояти Қарши туманида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олаётган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро И.З. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё ўзанидан “Howo” ва “Shantui” русумли техникалар ёрдамида қум-шағални қазиб олган. Ушбу ер майдони эса давлат захирасидаги муҳофаза қилинадиган ҳудуд ҳисобланган.
Гумонланувчи шахслар дарё бўйидан 1,6 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини ноқонуний ўзлаштирган. Шу орқали давлат бюджетига 969 млн сўм зарар етказган.
Департаментга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган иссиқхона эгаси 3 млрд 300 млн сўмлик газдан ноқонуний ўзлаштириб келгани маълум бўлганди.
LiveБарчаси