Самарқандда 3 млрд сўмдан зиёд газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
3-саҳифа
−
11 Февраль
5610Самарқанд вилояти Пахтачи туманида жойлашган иссиқхонада 3 млрд 300 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Билдирилишича, ДХХ ходимлари томонидан 1973 йилда туғилган Р.Х. раҳбарлигидаги Пахтачи тумани Қиргули маҳалласида жойлашган “Ҳ.Қ.С.” МЧЖга қарашли иссиқхона кўздан кечирилганида туманнинг “Қиргули”, “Ҳайитэлбеги” ва “Деҳқонобод” МФЙлари аҳолиси(жами 700 та хонадон)ни табиий газ билан таъминловчи диаметри 159 мм бўлган ўрта босимли табиий газ тармоғига 25 мм.ли полиэтилен қувури орқали ноқонуний уланиб, фойдаланиб келинаётгани аниқланган.
Ҳисоб-китобларга кўра, табиий газни ноқонуний ишлатиш орқали давлат бюджетига 3 млрд 300 млн сўмлик зарар етказилган.
"Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади ушбу хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувда қарийб миллиард сўмлик газ ўғирлангани аниқланганди.