Қашқадарёда қарийб 3 млрд сўмлик электр ўмарилди
3-саҳифа
−
11:30 1073 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятида қарийб 3 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура штаби томонидан Қамаши туманида ўтказилган текширувда “А. Ж.” фермер хўжалигига қарашли сув насослари электр тармоғига ҳисоблагични четлаб уланганлиги аниқланган. Оқибатда 2 миллиард 272 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Шунингдек, Касби туманида фуқаро Е. Ш. га қарашли сув насосларида ҳам худди шундай қоидабузарлик қайд этилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу ҳолатда давлат бюджетига 572 миллион сўмлик зарар етказилган.
Бундан ташқари, Шаҳрисабз туманидаги “Ш. И.” МЧЖга қарашли корхонада электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолати аниқланиб, электр таъминоти корхонасига етказилган 113 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда 11 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланганди.
Live
Барчаси