Қашқадарёда фермернинг укаси 20 сотих ерга наша экди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида фермернинг укаси акасининг фермер хўжалиги 20 сотих ерида гиёҳвандлик воситалари етиштиргани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилояти Нишон туманида истиқомат қилувчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ўз акасининг номида бўлган, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг 20 сотих ер майдонида жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситалари етиштириш билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумот олинган. Мазкур ер майдонидан жами 247 туп каннабис ўсимлиги ва 27 кг 708 гр марихуана ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятининг Тошкент туманида интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинганди. Мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё наша фермер хўжалиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг