Тошкентда наркогуруҳ аъзоси бўлган талаба қўлга тушди
3-саҳифа
−
28 Август 2025 6418 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Тошкент туманида интернет тармоғи орқали синтетик наркотиклар савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Олдиндан кузатувга олинган, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган шахс ўзининг Spark русумли автомашинасида наркогуруҳ ташкилотчилари томонидан берилган топшириққа кўра, Тошкент туманига бориб, муқаддам наркокуръерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга яшириб қўйилган 4 кг 300 гр “альфа-ПВП” моддасини қабул қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур шахс Тошкент шаҳридаги хусусий олий таълим муассасасининг 3-курс талабаси ҳисобланади.
Ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Билдирилишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш ва терговга жалб қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Сурхондарё вилоятининг Узун туманида Тожикистондан 20 килограмм 374 грамм афюн ва 41 килограмм 668 грамм “гашиш”ни контрабанда йўли билан олиб кираётган 2005 ва 2006 йилда туғилган фуқаролар қўлга олинганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025