Қашқадарёда балиқ овлаб, табиатга 12 млрд зарар етказганлар ушланди
3-саҳифа
−
10:04 2170 1 дақиқа
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида 400 дан ортиқ балиқ овлаган шахс табиатга 12 миллиард сўмдан кўпроқ зарар етказди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилояти Экология бош бошқармаси Шаҳрисабз туман бўлими ҳамда туман ИИБ ходимлари “Ҳисор” МФЙ Қоратут қишлоғида яшовчи фуқаро Танхоз дарёсидан 412 дона Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Амударё гул балиғи (фарел) ҳамда 6 дона оддий қорабалиқ овлаганлигини аниқлаган.
Ушбу ҳуқуқбузарлик оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 12 миллиард 749 миллион 340 минг сўмни ташкил этган. Ҳужжатлар тегишли чора кўрилишини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти прокуратурасига юборилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилинг 11 мартдан 31 майгача Амударё ва Сирдарёда, 26 апрелдан 10 июнгача Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида ҳамда бошқа барча табиий сув ҳавзаларида 16 апрелдан 31 майгача балиқ овлаш тақиқланган. Чунки бу давр балиқларнинг кўпайиш даври бўлиб, уларни овлаш балиқларнинг сони кескин камайиб, айрим турлари йўқолиб кетишига сабаб бўлади.
Live
Барчаси