Қаршида аёл ва собиқ МИБ ходими пичоқланди
3-саҳифа
−
19 Май 2023
16906Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эркак ўзига таниш аёлнинг ёнига бориб, уни ва ўша пайтда аёлнинг уйида бўлган собиқ МИБ ходимини пичоқлади. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 26 апрель куни Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Х.Б. таниш аёлнинг уйига борганида у ерда таниши О.Т. (собиқ МИБ ходими)ни кўриб, жанжаллашган ва ошхонадан пичоқни олиб келиб, уларга турли даражадаги тан жароҳатлари етказган. Оқибатда жабланувчилар шифохонага тушган.
Шунингдек, Х.Б. юқоридаги аёл билан қонуний никоҳдан ўтмаган ҳолда доимий равишда жисмоний ва руҳий тазйиқ ўтказиб, уни қийнаб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан Х.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 109, 110 ва 112-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.