Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади
Жамият
−
05 Август 2020
7086Ўзбекистоннинг Қамчиқ довонида давлат-хусусий шериклик асосида янги тоннел қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиёев бугун, 5 август куни ўтказган йиғилишида топшириқ берган. Йиғилишда энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди.
“Транспорт ва логистика тармоғи ҳақида гап кетар экан, ушбу соҳада ҳам амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмаслиги қайд этилди”, деб ёзади Президент Матбуот хизмати.
Йиғилишда соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинган.
Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, ундан 22 минг автомобиль ўтади. Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.
Шу боис давлат раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтган.