Қамчиқ довонида 2 аёлнинг жасади топилди

3-саҳифа

image

Қамчиқ довонида 2 аёл сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ФВБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 июль куни М-39 “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон” ва Андижон орқали Ўш автомобиль йўлининг Тошкент-водий йўналишида 2 нафар 23 ёшли аёл тоғ баландлигидаги йирик шохли молларини соғиш учун кетаётган бўлган. 

Соат 19:20 дан 19:27 гача кучли жала ёғиши кузатилган. Аёллар эса бу пайтда сел тошқин сувлари учун махсус мўлжалланган 1200 диаметрли темир қувур ичига кириб олган. Шу вақтда 40−50 метр куб миқдоридаги сел келиб, аёлларни қувур ичидан “Резаксой”нинг 400 метр оқими бўйлаб олиб кетган.

Шунингдек, cойни сел массасидан тозалаш жараёнида уларнинг жасади топилган.

Ҳозирда ИИБ тезкор-тергов гуруҳи томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг