“Қамчиқ” довони очилди

Жамият

image

"Қамчиқ" довони йўли транспорт воситаларининг ҳаракати учун очилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Об-ҳаво кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил 16 февралдаги 111-сон бюллетенига кўра, соат 01:30 да А-373 “М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 228-253 километрлари оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли "Қамчиқ" довони йўлида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
 
Кўрилган тезкор чора-тадбирлардан сўнг бугун, 16 февраль соат 21:00 дан довондан ҳаракатланувчи барча турдаги автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди. 

“Барча ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, оралиқ масофани сақлаб, тезликни меъёридан оширмасдан ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади ФВВ хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made