Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун очилди

Жамият

image

Аввалроқ, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобил йўлида қор кўчкиси хавфи мавжуд бўлганлиги боис, “Қамчиқ” довони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг куч ва воситалари томонидан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилгани хабар қилинганди.

Айни вақтда Қамчиқ довонида автотранспорт воситалари ҳаракати тикланган. Юзага келган ноқулайликларни бартараф этиш мақсадида бир қатор хизматларнинг махсус техникалари ёрдамида йўллар қордан тозаланиб, музламаларнинг олдини олиш учун қум-туз аралашмаси сепилган.

Ўзгидромет хулосасига кўра, 2020 йил 28 ноябрь соат 11:30дан бошлаб “Қамчиқ” довони орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракати қайта тикланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ довони

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг