“Қамчиқ”да “Волга” сойга тушиб кетди
3-саҳифа
−
12:36 1658 1 дақиқа
"Қамчиқ" довонида “Волга” автомобили йўл четидаги сойга тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳабар берди.
Маълум қилинишича, 26 апрель куни А-373 автомобил йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтган қисмида "Водий-Тошкент" йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Волга” русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобил йўл четидаги сойга тушиб кетган.
Айтилишича, бу бўйича "112" тизими орқали “Қамчиқ” махсус қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган. Шундан сўнг айтилган манзилга қутқарувчилар етиб борган.
Қутқаруқчилар гуруҳи автомобил ичида бўлган икки нафар фуқароларни қутқариб, уларга биринчи ёрдам кўрсатган ҳамда фуқаролар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
Шунингдек, қутқарув жараёни давом этиб, махсус техника ёрдамида сойга тушиб кетган автомобил ҳам хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида Lacetti сойга тушиб кетган эди.
Шаҳзода Шукуруллаева
Live
Барчаси