Ижарага олинган Monza'да қалтис манёврлар қилган 17 ёшли йигит жазоланди (видео)
3-саҳифа
−
28 июл 3349 1 дақиқа
Тошкентда 17 ёшли йигит ижарага олинган Monza русумли автомобилда қалтис ҳаракатлар амалга оширди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, йигит автомобилни ижарага олиб, Бунёдкор кўчаси ҳамда Мирзо Улуғбек тумани ҳудудида, ТТЗ ва Қорасув йўналишларида хавф туғдирувчи ҳаракатлар содир этган. У ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаганини, ўзи 17 ёшда эканини ва ушбу ҳаракатни шунчаки қизиқиш учун қилганини тан олган.
“Ўша куни видео қўйилганидан кейин мени “ГАИ” ходимлари топди. Машинада ҳеч қанақа ҳужжатим бўлмаган, правам йўқ. Ўзим 17 ёшман ва бунақа ҳайдаш шунчаки қизиқиш бўлган. Видеода мени ҳам юзим ҳам тушмаган, машина рақамим ҳам тушмаган, лекин барибир топишди”, деган бола.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙҲХБ қидирув бўлими ходимлари томонидан суриштирув ўтказилиб, ҳайдовчи аниқланган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-10-моддаси (Йўл безорилиги) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шунингдек, қоидабузарлик содир этилган транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентдаги Паркент бозори рўпарасида жойлашган чорраҳадан ўта юқори тезликда ҳаракатланиб, пиёдани уриб юборишига сал қолган Tesla ҳайдовчиси чораси кўрилган эди.
Live
Барчаси