Италияда Путинни табрикловчи варақалар тарқатилди
Олам
−
07 Октябрь
8898Италиянинг Турин кўчасида Россия Президенти Владимир Путиннинг туғилган куни шарафига табрик сўзи ёзилган баннер пайдо бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Баннерда “Турин Россия Президенти Владимир Путинни туғилган куни билан табриклайди”, деб ёзилган.
“Биз баннерни Турин марказидаги кўприкка осиб қўйдик, унинг узунлиги тўрт метр ва кенглиги икки метр, эртага фуқаролар буни кўришади”, деган агентликнинг суҳбатдоши.
Шунингдек, россияпараст фаоллар Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида ҳам Путинни табриклаб, юзлаб варақалар жойлаштирган. Кўчалардаги уй деворлар, панжара ва зинапояларга А3 форматидаги Путиннинг сурати ҳамда рус ва итальян тилларида “Туғилган кунинг билан, Президент” деб ёзилган варақалар илиб қўйилган. Варақалар “Contronarrazione” ижтимоий-сиёсий бирлашмаси томонидан тарқатилган эди.
Маълумот учун, Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 октябрь куни 72 ёшга тўлади ва туғилган кунини иш жойида ўтказади. 2022 йилда Путиннинг 70 йиллик юбилейи куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарлари Санкт-Петербург яқинидаги Константиновский саройига йиғилган. Учрашувда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этган. Қирғизистон Президенти Садир Жапаров саммитда қатнашмади.
Ўтган йили эса Путин туғилган кунида Ново-Огареводаги қароргоҳида Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Россия газининг Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб берилишига бағишланган маросимда иштирок этди. Ўшанда унинг меҳмонлари тушликка қолган ва учаласи бирга ўтириб, туғилган кунни нишонлаган.
Шоҳжаҳон Мажидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь