Путиннинг юбилейидаги норасмий учрашувга кимлар келди?
Жамият
−
07 Октябрь 2022
31899Россия Президенти Владимир Путин бугун, 7 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари раҳбарларини Санкт-Петербург яқинидаги Константиновский саройига йиғди. Норасмий саммит Россия давлати раҳбарининг 70 йиллик юбилейи куни бўлиб ўтяпти.
Учрашувда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян иштирок этмоқда. Қирғизистон Президенти матбуот котиби Садир Жапарова аввалроқ давлат раҳбари саммитга кела олмаслигини айтган эди.
Ҳозирда давлатлар раҳбарлари норасмий учрашув ўтказяпти.
Россия Федерацияси Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков 7 октябрдаги музокаралар келаси ҳафта Остонада ўтказилиши режалаштирилган МДҲ саммитига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлишини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь