Жапаров Путиннинг туғилган кунида ўтказилаётган йиғинга бормайди

Олам

image

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги республикалари раҳбарларининг Санкт-Петербургдаги норасмий саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда бугун, 7 октябрь куни Президент матбуот котиби Эрбол Султонбоев маълум қилди. 

“Иш жадвали туфайли Президент Жапаров МДҲнинг Санкт-Петербургдаги норасмий саммитида иштирок этмайди”, дейди Султонбоев. 

Унга кўра, Давлат котиби Суюнбек Касмамбетов Қирғизистондан Россия Президенти Владимир Путин 70 ёшга тўлиши муносабати билан табригини етказиш учун юборилган. 

Бугун, 7 октябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 70 ёшни қаршилади. Шу бугун Константиновский саройида МДҲ давлатларидан келган ҳамкасбларини йиғади. Йил давомида, қоида тариқасида, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг битта навбатдаги ва битта норасмий мажлиси ўтказилади. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков аввалроқ таъкидлаганидек, 7 октябрдаги музокаралар келаси ҳафта Остонада ўтказилиши режалаштирилган МДҲ саммитига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлади.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам ушбу саммитда иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Садир Жапаров

Баҳолаганлар

494

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made