Путин туғилган кунини дўстлари ва яқинлари даврасида нишонлаганини айтди
Олам
−
16 Октябрь 2023
8095Россия Президенти Владимир Путин 71 ёшини анъанавий тарзда дўстлари ва яқинлари даврасида нишонлади. Бу ҳақда у Хитой Медиа корпорациясига берган интервьюсида гапирди.
“Дўстлар ва яқинлар билан. Ҳаммаси яхши”, деган Путин туғилган кунини қандай ўтказганлиги ҳақидаги саволга жавобан.
Путин анъанага кўра ўз туғилган кунини дўстлари ва яқинлари даврасида нишонлайди.
“Расмий мавқеидан қатъи назар ҳар бир инсон учун “шахсий” йилни шундай бошлаш энг тўғри йўл. Бу воқеанинг аҳамиятини бўрттириб кўрсатиш эса беадабликдир. Бугун менинг туғилган куним – миллий байрам эмас”, деган Путин аввалги интервьюлардан бирида.
Шунингдек, Путиндан ҳозир ҳам спорт билан шуғулланиши ва бунга вақт топа олиши ҳақида сўралган.
“Ҳа. Менимча, биринчи навбатда интенсив ишлай олиш учун буни қилиш керак. Тренинг ўз-ўзидан мақсад эмас. Бу муҳим, чинакам муҳим мақсадларга эришиш воситасидир, бу интенсив, керакли натижаларга эришиш имконини берадиган режимда ишлаш имкониятидир”, деган Россия Президенти.
Маълумот учун, Россия Президенти 7 октябрь куни 71 ёшга тўлди. Ўша куни давлат раҳбарининг иш тадбирлари бўлди – у Қозоғистон ва Ўзбекистон Президентлари Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Ново-Огареводаги қароргоҳида Россия газини Қозоғистон орқали Ўзбекистонга етказиб беришни бошлаш маросимида иштирок этди. Кейинчалик Россия раҳбари бу маросим унинг туғилган куни бўлгани учун ўтказилмаганини таъкидлаган. Ўшанда унинг меҳмонлари тушликка қолган ва учаласи бирга ўтириб, туғилган кунни нишонлаган.
LiveБарчаси