Истанбулда ўзбекистонлик “Моня хоним” ҳам қўлга олинди
3-саҳифа
−
15 Февраль
33637Туркия полицияси ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Қидирув бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида жиноят оламида “Моня” тахаллуси билан танилган Мунисахон Алижонова Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Билдирилишича, 2001 йилда туғилган Мунисахон Алижонова одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, 2023 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.
“Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда халқаро одам савдоси жинояти доирасида қидирувга берилиб, “Мадам Клод” тахаллуси билан танилган Нилуфар Мирханова, фирибгарлик айблови билан халқаро қидирувда бўлган ва Туркияда қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Рита Халилова, фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, Туркияда қўлга олинган яна икки ўзбекистонлик Тошкентга депортация қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь