Истанбулда ўзбекистонлик аёл турк эрини пичоқлаб ўлдирди

Олам

image

Туркиянинг Истанбул шаҳри Картал туманида 28 ёшли ўзбекистонлик аёл молиявий қийинчиликлар туфайли юзага келган жанжал чоғида эрини пичоқ билан яралаб, ўлдирди. Бу ҳақда “Nefes Gazetesi” хабар берди.

Эркак 3 нафар фарзанди кўз ўнгида хотинини пичоқлади north_east

Эркак 3 нафар фарзанди кўз ўнгида хотинини пичоқлади

Воқеа жорий йилнинг 6 апрель куни соат 21:30 атрофида Карликтепа маҳалласидаги бинонинг учинчи қаватидаги квартирада юз берган. Айтилишича, Ўзбекистон фуқароси С.T. ва турмуш қурганига 4 йил бўлган Эмре Эрим ўртасида молиявий сабабларга кўра жанжал келиб чиққан. Жанжал тезда муштлашувга айланиб кетган. Бундан ғазабланган аёл ошхонадаги пичоқ билан турмуш ўртоғи Эмре Эримга тан жароҳати етказган. Оқибатда оғир тан жароҳати олган эркак вафот этган.

Марҳумнинг жасади экспертиза учун Суд тиббиёт институтига юборилган. Картал тумани ИИБга қарашли милиция гуруҳлари томонидан олиб борилган ишлар чоғида қочишга уринган С.T. қўлга олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Канаш шаҳридаги дўконлардан бирида қорбобо кийимидаги шахс дўкон эгасини отиб ўлдирганди. Эркак олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган, ҳужумчи эса қочиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул ўзбекистонлик тергов Картал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг