Иссиқлик қаришни тезлаштиради – тадқиқот
Бу қизиқ
−
01 Сентябрь 3454 2 дақиқа
Глобал исиш жараёни барчани ташвишга солмоқда. Олимлар ҳаддан ташқари иссиқлик биологик қаришга сабаб бўлишини аниқлади. Бу ҳақда “Nature Climate Change” хабар беради.
Янги тадқиқотга кўра, иссиқлик тўлқинлари инсон танаси учун спиртли ичимликларни қабул қилишдан анча зарарлироқ ва бу қисқа мудатда ўлим сонининг ошишига ҳам олиб келади. Масалан, жорий йилда Англияда биргина иссиқлик тўлқини пайтида 600 га яқин эрта ўлим аниқланган.
Тайванда ўтказилган тадқиқотда биологик ёши ўртача 46 да бўлган 24 минг 922 нафар инсонни 15 йиллик самолатлик маълумотлари текширилган. Икки йил давомида атиги тўрт кунлик иссиқлик тўлқинининг таъсири биологик ёшни тўққиз кунга узайтирган. Энг кўп таъсир қўл меҳнати билан шуғулланадиган одамларда, қишлоқ аҳолиси ва совитиш ускуналаридан фойдаланиш чекланган ҳудудларда кузатилади.
Маълумот учун, иссиқлик тўлқини – ягона ҳароратга эмас, балки маҳаллий иқлим чегараларига нисбатан аниқланган ва одатий бўлмаган юқори ҳароратнинг узоқ даври. Қисқа муддатда ҳаддан ташқари иссиқлик тананинг совитиш тизимларига ножўя тасир қилади. Терлаш ва тез қон айланиши танага ҳароратни мунтазам назорат қилишга ёрдам беради. Бироқ экстермал иссиқлик юрак ва буйракни босим билан ишлашга мажбур қилади.
Бундан ташқари, юқори ҳароратнинг давомийлиги сурункали касалликлар (юрак қон-томир, буйрак касалликлари, нафас йўллари хасталиклари)га сабаб бўлади.
“Wоrld Weather Attribution” халқаро тадқиқотчиларининг фикрича, 2022 йилнинг ёзида Европада иссиқлик туфайли тахминан 63 минг ўлим ҳолати кузатилган.
Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб-китобларига кўра, 2,4 миллиарддан ортиқ одам касбий иссиқлик стрессидан азият чекади. Бу ҳар йили 19 мингга яқин иш билан боғлиқ ўлимга сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик олим Жеймс Ҳансен ва унинг ҳамкасблари глобал исиш тобора кучайиб бораётганини маълум қилган эди. Унинг ўтказган тадқиқотлари сўнгги 15 йилда глобал исиш аввалги 40 йилга нисбатан икки баравар тезлашганини кўрсатмоқда.
Маликабону Муҳаммедова
Live
Барчаси