Исроиллик асирларнинг иккинчи гуруҳи озод қилинди (видео)
Олам
−
13 Октябрь 3169 1 дақиқа
Ғазо секторида Исроилнинг иккинчи гуруҳ гаровга олинган фуқаролари Қизил Хоч вакилларига топширилди. Бу ҳақда “Amitsegal” хабар берди.
“Ўн уч нафар гаровдагилар Қизил Хоч вакилларига топширилди”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС шу тариқа барча тирик қолган исроиллик гаровдагиларни озод қилган. Ҳалок бўлганларнинг жасадлари кейинроқ топширилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС етти кишидан иборат биринчи гуруҳ гаровдагиларни Қизил Хочга топширган эди. Ҳозирга келиб, улар Исроилга етиб борган. Улар мамлакат жанубидаги қабул пунктига олиб борилади ва у ерда яқинлари билан учрашади.
Исроилнинг давлат телерадиокомпанияси ҳисобланувчи “Kan”нинг хабарига кўра, озод этилган гаровдагиларнинг аҳволи қониқарли, улар мустақил ҳаракатлана олади.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 9 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС Ғазо секторидаги можарони ҳал этиш бўйича тинчлик режасининг биринчи босқичи бўйича келишув имзолаганини маълум қилганди. Америка раҳбари бу “барча гаровдагиларнинг тез орада озод қилиниши, шунингдек, Исроил қўшинларининг келишилган чизиқларгача орқага чекинишини” англатишини билдирганди.